Қаршининг «Насаф» клуби ОЧЛ 2 да ажойиб камбэк намойиш эта олди. Меҳмонда «Қувайт СК»га қарши учрашув вакилларимиз учун мураккаб бошлнади. Чунки Рўзиқул Бердиев жамоаси суст бошлашди ва натижада биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юборишди.
Лекин иккинчи таймда «Насаф» тўлиқ ва ҳар томонлама ўзгарди. Бош мураббий кутилганидек ўйинда ва таркибда тактик ўзгаришларни амалга оширди. Натижада 2:0 ни 2:3 га айлантиришга муваффақ бўлишди. Муҳим ғалаба туфайли кейинги босқичга чиқиш имкониятини ўзида сақлаб қолдилар.
Мана шундай ажойиб ва ёқимли ғалабадан кейин «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида шундай деди:
- Ассалому алайкум. Биз чиройли ғалабага эришдик. Бундан жуда ҳам хурсандмиз. Барчага табрик учун катта раҳмат.
Ўйиннинг 15 дақиқаларини эътиборсиз ўйнаганимиз учун дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик.
Шунга қарамасдан тактик ўзгартиришларимиз ва ўйинчиларни ўзгартиришларимиз қўл келди. Натижада муҳим ғалабага эришдик», - дея Бердиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Рўзиқул Бердиев: «Тактик ва ўйинчиларни ўзгартирганимиз қўл келди»
Эксклюзив
5 ноябр, 00:02
Бердиев матбуот анжуманида шундай деди:
Фото: Насаф ПФК
04.11.2026
FT
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Kuwait SC
2
:
3
Насаф