Эртага ОЧЛ 2 мусобақасининг навбатдаги турида Қаршининг «Насаф» клуби сафарда «Қувайт СК»га қарши майдонга тушади. Ўтган турда Қаршида ушбу рақибига мағлуб бўлган «Насаф»нинг олдида ғалаба қозонишдан бошқа йўли қолмаган.
Мана шундай муҳим ўйин олдидан бугун ташкил қилинган матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳужумчиси Бобур Абдиҳолиқов иштирок этдилар.
Рўзиқул Бердиев: - «Қувайт СК» ўтган ўйинда жуда кучли жамоалигини кўрсатди. Шу боис биз эртанги жуда оғир ва муҳим учрашувга тайёргарлик кўряпмиз. Жамоамиз учун эртанги ўйин руҳан ҳамда жисмонан ниҳоятда муҳим. Нимагаки, бизни қийин ўйин кутиб турибди.
Айтиб ўтганимдек, бу ўйин биз учун жуда муҳим. Охирги имкониятларимиздан бири. Бундан албатта наф чиқаришга ҳаракат қиламиз. Олдинги ўйиндаги каби ҳимоядаги хатоларни ва ҳужумдаги ўйинларимизни яхшилаш керак бўлади. Таъкидлаганимдек, рақибимиз анча жиддий. Бу биз учун охирги имконият. Натижа биз хоҳлагандек бўлмаса, бу турнир билан хайрлашишимизга тўғри келади.
Бизда йўқотишлар. Эртанги учрашувга барча ўйинчиларимиз тайёр.
Бобур Абдиҳолиқов: - Ассалому алайкум. Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Биз учрашувга тайёрмиз. Ўзимизга керакли бўлган натижа учун ҳаракат қиламиз ва мухлисларимизни хурсанд қиламиз.
Эртага бизни вазифамиз фақат ғалаба қозониш. Бунинг учун максимал бор кучимизни берамиз. Ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз», - дея Бердиев ва Абдиҳолиқовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Рўзиқул Бердиев: «Бу биз учун охирги имконият»
Эксклюзив
3 ноябр, 12:13
6
Бердиев ва жамоа ҳужумчиси Бобур Абдиҳолиқов матбуот анжуманида иштирок этдилар.
Фото: Насаф ПФК
04.11.2026, 11:00
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Kuwait SC
-
:
-
Насаф
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади