Live
3
Ўзбек

Элит ОЧЛ. Машарипов тўлиқ ўйаган баҳсда «Истиқлол» «Ал Шамал»дан устун келди

Футбол
3 ноябр, 13:27
    2
Рустам Ашурматов эса учрашувни захира ўриндиғида бошлади ва 90-дақиқада майдонга тушди.
Элит ОЧЛ. Машарипов тўлиқ ўйаган баҳсда «Истиқлол» «Ал Шамал»дан устун келди
Фото: Getty Images
03.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Esteghlal Esteghlal 1 : 0 Аль-Шамал Аль-Шамал

Элит Осиё Чемпионлар лигасида 4-тур учрашувлари давом этмоқда. Ироқнинг Басра шаҳридаги кечган беллашувда «Истиқлол» клуби «Ал Шамал»ни қабул қилди. Унда эронликлар минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. Ягона гол 1-дақиқада Асани ҳисобига ёзилди.

Ушбу беллашувда Ўзбекистон миллий жамомоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди. Рустам Ашурматов эса учрашувни захира ўриндиғида бошлади ва 90-дақиқада майдонга тушди.

Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқарди. Бош ҳакам вазифасини Аскер Нажафалиев бажарди. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Руслан Серазитдинов ёрдам берди. VAR тизимида Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов фаолият олиб борди.

Элит ОЧЛ. 4-тур
Истиқлол – Ал Шамал 1:0
Гол:
Асани 1.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Esteghlal Esteghlal
  • Аль-Шамал Аль-Шамал
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар