АЕК бош мураббийи Марко Николич «Реал»га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси 4-тури олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Эртага бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Икки ой аввал қуръа натижалари маълум бўлганидан буён ҳамма фақат шу ўйин ҳақида гапирмоқда. Жаҳон футболидаги энг нуфузли — дунёнинг энг кучли клубини қабул қиламиз. Гап «Реал» ҳақида кетмоқда. Унинг сафида ажойиб футболчилар, жаҳон юлдузлари бор, клуб эса жуда кўп совринларни қўлга киритган. Табиийки, бу учрашув атрофида катта ҳаяжон ҳукм сурмоқда. Одамлар бу қарама-қаршилик ҳақида анчадан буён гапиришмоқда. Жуда кучли рақибга қарши баҳс кутмоқда. Биз эртанги ўйинда катта натижага эришишни орзу қиляпмиз. Баъзан орзулар йўлида астойдил меҳнат қилинса, улар амалга ошади. Бу стадионда эса ўзига хос сеҳр бор.
Бўлажак баҳсдан завқ олишга, характер кўрсатишга, ўйинимизга айрим ўзгартиришлар киритишга, кўп ҳаракат қилишга, курашишга ва бор кучимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.
Бу стадионда қандайдир ўзига хос сеҳр мавжуд. Бизнинг вазифамиз — руҳият, ўзига ишонч ва маҳорат орқали ана шу муҳитни юзага чиқариш, маълум маънода трибуналарни оловлантириш», — деди мураббий.