Live
3
Ўзбек

«Сандерленд» Ле Брис бўйича бир қарорга келди

Футбол
3 ноябр, 13:48
«Қора мушуклар» 5 очко билан АПЛ турнир жадвалида 20-ўринни эгаллаган.
«Сандерленд» Ле Брис бўйича бир қарорга келди
Фото: Getty Images

«Сандерленд» клуби раҳбарияти бош мураббий Режис Ле Брис бўйича бир қарорга келди.

Sky Sports News журналисти Кит Даунининг хабар беришича, «қора мушуклар» Премер-лигадаги қониқарсиз натижаларга қарамай, бош мураббийига ишонч билдиришда давом этади.

Клуб франциялик мутахассисга ишонади ва унга кейинги ўйинларда ҳам имконият беришга қарор қилган. Раҳбарият унинг вазиятни ўнглашига ишонмоқда ва мураббийни клубнинг узоқ муддатли режаларида муҳим шахс деб ҳисоблайди. Шунингдек, жамоа сардори Гранит Жака ҳам Ле Брисни қўллаб-қувватлади.

Маълумот учун, «Сандерленд» 5 очко билан АПЛ турнир жадвалида 20-ўринни эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сандерленд Сандерленд
Бугунги янгиликлар