Live
2
Ўзбек

Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасини тарк этиши мумкин — Романо

Футбол
3 ноябр, 10:45
    74
Осиё кубогининг қолдирилиши сабаб шундай эҳтимол кўриб чиқилмоқда.
Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасини тарк этиши мумкин — Романо
Foto: UFA

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этишга қарор қилиши мумкин.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар қилмоқда.

Манбага кўра, 2027 йил январидаги Осиё Кубогининг бир йил кейинга қолдирилиши муносабати билан шундай эҳтимол ҳам кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, италиялик мутахассиснинг Ўзбекистон миллий жамоаси билан амалдаги битими 2027 йил октябргача мўлжалланган. У 2025 йил октябр ойида «оқ бўрилар» бошқарувига келганди.

Ўзбекистон Каннаваро қўл остида ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида қатнашди ва Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва Конго ДРга (1:3) қарши 3 та ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

74 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар