Live
2
Ўзбек

Ковингтон: «Махачев билан курашимиз АҚШ ва Россия ўртасидаги катта қарама-қаршилик бўларди»

MMA
3 ноябр, 10:10
UFC собиқ жангчиси россиялик чемпион билан кураш тушмоқчи.
Ковингтон: «Махачев билан курашимиз АҚШ ва Россия ўртасидаги катта қарама-қаршилик бўларди»
Foto: Getty Images

UFC собиқ жангчиси Колби Ковингтон Ислом Махачев билан кураш тушмоқчи.

«Мен Ислом билан кураш тушиш имкониятидан мамнуният билан фойдаланган бўлардим. У — ажойиб курашчи. Ҳа, самбо эркин курашдан бироз фарқ қилади, аммо у бу йўналишда катта муваффақиятларга эришган.

Бу АҚШ ва Россия ўртасидаги катта қарама-қаршилик бўларди.

Биз «Рокки» филмидаги Рокки ва Драго ўртасидаги рақобатини қайта жонлантиришимиз мумкин. Менимча, бу ажойиб сюжет бўларди. RAF айнан шундай қарама-қаршиликлар асосига қурилган. Эрик Бишофф бундай воқеаларни бошқалардан кўра яхшироқ ташкил эта олади. Шунинг учун RAF турнирида Ислом билан бўладиган беллашувим улкан воқеага айланган бўларди»
, — дея Ковингтоннинг сўзларини келтиради Submission Radio.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябр куни Дубайда бўлиб ўтадиган RAF турнирида Колби Ковингтон Ҳамзат Чимаевга қарши кураш тушади.

Бугунги янгиликлар