Live
3
Ўзбек

«Пахтакор» «Ан Наср» билан баҳсдан кейин стадиондаги ҳолат юзасидан баёнот берди

Футбол
3 ноябр, 05:05
    20
Клуб стадиондаги ўриндиқларни таъмирлаш ва рақамлаш ишлари босқичма-босқич давом эттирилишини маълум қилди.
«Пахтакор» «Ан Наср» билан баҳсдан кейин стадиондаги ҳолат юзасидан баёнот берди
Foto: Paxtakor FK
02.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Пахтакор Пахтакор 2 : 6 Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд

Элит Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Пахтакор» — «Ан Наср» баҳсидан сўнг стадиондаги ўриндиқлар ҳолати ва айрим секторларга кириш билан боғлиқ муаммолар ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинди. Тошкент клуби ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Клуб маълумотига кўра, «Ан Наср» каби машҳур футболчиларга эга жамоага қарши баҳсни имкон қадар кўпроқ мухлислар стадиондан томоша қилиши учун трибуналарни таъмирлаш ишлари олиб борилган. Жараён давомида кўплаб секторлардаги ўриндиқлар таъмирланган ва алмаштирилган. Айрим секторларнинг ўриндиқлари ҳамда қаторлари рақамланган.

Шу билан бирга, стадиондаги барча ўриндиқлар ҳали янгиларига алмаштирилмаган. Таъмирлаш ишлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Ўриндиқларни тўлиқ рақамлаш ҳам клубнинг келгуси режаларидан жой олган.

«Пахтакор» вакиллари ўйин олдидан, якшанба ва душанба кунлари стадион ходимлари томонидан ўриндиқлар ҳамда ҳудуд тозалаб чиқилганини билдирди. Бироқ табиий сабаблар туфайли ўриндиқларда чанг тўпланиши ва эскирган айрим жойларни алмаштириш зарурати борлиги ҳам инкор этилмади.

Маълумот учун, клуб стадиондаги таъмирлаш ва янгилаш ишларини бир вақтнинг ўзида эмас, босқичма-босқич амалга оширишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» «Ал Наср» баҳсида меҳмонлар 2:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар