Live
2
Ўзбек

Жеррард «Ливерпул» футболчисини мақтади: «У «Арсенал»га қарши ажойиб ўйнади»

Футбол
3 ноябр, 06:15
    5
«Қизиллар» афсонаси Алексис Мак Аллистернинг сўнгги баҳсдаги ҳаракатларини юқори баҳолади.
Жеррард «Ливерпул» футболчисини мақтади: «У «Арсенал»га қарши ажойиб ўйнади»
Foto: Getty Images
01.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 0 : 1 Арсенал Арсенал

«Ливерпул» афсонаси Стивен Жеррард жамоа яримҳимоячиси Алексис Мак Аллистернинг АПЛ доирасида «Арсенал»га қарши ўтказган баҳсдаги ўйинидан мамнун эканини билдирди.

«Ливерпул» ўз майдонида лондонликларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, Жеррард аргентиналик футболчининг ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.

«Мак Аллистер ажойиб ўйнади. Дастлабки 10–15 дақиқада «Арсенал» устунлик қилганидан кейин «Ливерпул» майдон марказини назорат қила бошлагандек туюлди.

Ёш Тре Нёни ҳам ўзини жуда яхши кўрсатди. Менимча, уни бунчалик эрта алмаштириш керак эмас эди.

Мак Аллистер, эҳтимол, «Ливерпул» сафидаги энг яхши футболчи бўлди. Унинг ҳозирги спорт формасидан ҳайратдаман. У фантастик даражада яхши ўйнамоқда», — дея Жеррарднинг сўзларини Оverlap Daily нашри келтирди.

Маълумот учун, «Ливерпул» — «Арсенал» баҳсида ягона гол 16-дақиқада Кай Ҳаверц томонидан киритилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашувда «Ливерпул» ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар