Live
1
Ўзбек

«МЮ» раҳбариятида Эмерини идеал бош мураббий деб ҳисоблайдиганлар бор» — Романо

Футбол
3 ноябр, 03:40
«Қизил иблислар» барча мусобақаларда кетма-кет тўққизта баҳсдан буён ғалаба қозона олмаяпти.
«МЮ» раҳбариятида Эмерини идеал бош мураббий деб ҳисоблайдиганлар бор» — Романо
Foto: Getty Images
08.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед - : - Астон Вилла Астон Вилла

«Манчестер Юнайтед» раҳбариятининг айрим нуфузли вакиллари келажакда Унаи Эмерини жамоа бош мураббийи сифатида кўришни истамоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг YouTube каналидаги подкастида маълум қилди.

Журналистнинг сўзларига кўра, «МЮ» вакиллари Эмерини нафақат эҳтимолий бош мураббий, балки клубнинг узоқ муддатли ривожланишида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган мутахассис сифатида ҳам кўрмоқда.

Бироқ испаниялик мураббийнинг яқин вақт ичида Манчестерга кўчиб ўтиши эҳтимоли паст. «Астон Вилла» 54 ёшли мутахассис билан хайрлашмоқчи эмас ва уни ўз лойиҳасининг марказий фигураси деб ҳисоблайди. Клубнинг футбол операциялари бўйича президенти Роберто Олабе ҳамда спорт операциялари директори Дамиан Видагани ҳам Эмерининг фаолиятини юқори баҳолайди.

Романонинг таъкидлашича, Эмерининг Бирмингҳэм клубидаги таъсири фақат жамоани бошқариш билан чекланмайди. У трансферлар муҳокамаси ва муҳим спорт қарорларини қабул қилиш жараёнларида ҳам иштирок этади.

Маълумот учун, Унаи Эмерининг «Астон Вилла» билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. 1 ноябр куни унинг Бирмингҳэм клубига бош мураббий этиб тайинланганига тўрт йил тўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» барча мусобақаларда кетма-кет тўққизта баҳсдан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар