Live
2
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Нефтчи» 90+9-дақиқада «Трактор»дан гол ўтказиб, ғалабани бой берди

Футбол
2 ноябр, 13:11
    236
Форслар 10 киши бўлиб қолган ҳолда сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.
Элит ОЧЛ. «Нефтчи» 90+9-дақиқада «Трактор»дан гол ўтказиб, ғалабани бой берди
Фото: Нефтчи ПФК
02.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Tractor Tractor 2 : 2 Нефтчи Нефтчи

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 4-турида «Нефтчи» Ўмонда «Трактор» билан беллашди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб 55-дақиқада Стипе Перица ҳисобни очди. 61-дақиқада эронликлар футболчиси Фаршод Фаражий қўпол ўйини учун майдондан четлатилди. 82-дақиқада Томислав Стркали ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Владимир Йовович узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, «Нефтчи»га ғалаба келтиргандек эди. Аммо эронликлар сўнгги сонияларда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Бу натижадан сўнг Фарғона клуби 4 очко билан мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Эронликлар ҳисобида эса 2 очко бор.

Осиё Элит Чемпионлар лигаси, 4-тур
Трактор — Нефтчи 2:2
Голлар: Штркал 82, Заерказемайн 90+9 – Стипе Перица 55, Владимир Йовович 90+4
Трактор:81. Парса Жафари, 3. Шожае Халилзаде, 5. Одилжон Ҳамробеков, 7. Тибор Халилович (17. Масъуд Заерказемайн, 84’), 11. Даниал Исмоилифар (6. Сайид Меҳди Ҳусайни, 84’), 18. Содиқ Муҳаррами (10. Ҳади Ҳабибинежад, 61’), 22. Муҳаммад Надери, 33. Фаршад Фаражи, 58. Муҳаммад Данешгар (20. Маҳди Ҳошемнежад, 46’), 70. Шаҳрияр Муғанлу (19. Томислав Штркаль, 37’), 99. Амирҳусайн Ҳусейнзаде.
Нефтчи: 1. Ботирали Эргашев, 3. Мишель Аугусто, 4. Боян Цигер (9. Хуршид Ғиёсов, 85’), 6. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, 11. Асилбек Жумаев (7. Аброрбек Исмоилов, 46’), 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев (18. Стипе Перица, 54’), 22. Алишер Одилов, 31. Медейрос Сассе Ян, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Франциско Юрани (8. Владимир Йовович, 76’), 88. Маркус Форсс (10. Жамшид Искандеров, 46’).

Четлатиш: 62 - Фаршад Фаражи

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Tractor Tractor
  • Нефтчи Нефтчи
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

236 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар