Элит Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида «Нефтчи» Ўмонда «Трактор» меҳмони бўлади. Бўлажак баҳс олдидан фарғоналиклар бош мураббийи Ислом Исмоилов ва яримҳимоячи Жамшид Искандеров матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда етарлича вақт бўлди. Жамоамиз бўлажак беллашувга тўлиқ тайёр. Эрон жамоалари Осиёда яхши жамоалар ҳисобланади. Улар ўзларида яхши таассурот қолдириб келишган.
Жамшид Искандеров: «Биз ушбу баҳсга жуда яхши кайфиятда етиб келдик. Ўйлайманки, мухлислар «Трактор»га қарши қизиқарли беллашувнинг гувоҳи бўлишади. Жамоамиз ўйинга тўлиқ тайёр.
- «Нефтчи» сафида бир нечта ўйинчилар бўлажак баҳсда жамоага ёрдам бера олмайди. Бу йўқотишлар ўрнини тўлдира оладиган ўйинчилар борми?
- Ҳар бир футболчининг жамоадаги ўрни баланд. Эртанги баҳсда Икром Алибоев, Коффи ва бир нечта ўйинчилар бизга ёрдам бера олмайди. Бу йигитлар жамоамиз учун муҳим ўйинчилар ҳисобланади. Шундай бўлса-да, биз тенг икки таркиб бор. Йўқотишлар ўрнини тўлдира оладиган ўйинчилар бор. Бу бизга муаммо бўлмайди.
«Трактор»га қарши баҳсда жамоа қайси жиҳатларда устунлик қилиши мумкин?
- Ўйиндан келиб чиқиб, учрашувда барча жиҳатларда рақибдан устун бўлишга ҳаракат қиламиз. Аммо бу футбол. Олдиндан айнан шу жиҳатларда рақибдан устун бўламиз деб айта олмаймиз. Ўзимиз учун керакли натижа эришиш учун майдонда астойдил ҳаракат қиламиз. Рақиб таркибида миллий жамоа аъзолари бор, яхши ўйинчилар кўп. Жиддий рақиб. Умуман олганда Элит Осиё Чемпионлар лигасида ҳар бир баҳс қийин ва мураккаб кечмоқда. Барча рақиблар муаммо туғдира олмоқда.
- Эртанги баҳсда стадионда яна кўплаб мухлислар келиши ҳақида хабарлар бор. Бу жамоага янада қулайлик келтириб чиқарадими?
- Стадионда мухлисларимиз қанча кўп бўлса, бу шунча яхши. Бу борада раҳбариятга ҳам миннатдорчилик билдираман. Чунки улар жамоамиз мухлислари учун шароитлар яратиб бермоқда. Биз ҳам бўлажак баҳсда ўз майдонимизда ўйнаётгандек ҳис қиламиз. Ҳеч бир стадион жонажон «Истиқлол» ўйингоҳимизнинг ўрнини боса олмайди. Имкон қадар бу майдонда ҳам ўзимизни қулай ҳис қилишга ҳаракат қиламиз.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади