ОФК Элит Осиё Чемпионлар лигасида 3-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ғарб минтақасида «Ал Айн» (9, 1-ўрин) ўз уйида «Трактор»дан (1, 13-ўрин) устун келиб, қаторасига учинчи ғалабасига эришди ва пешқадамлилигини мустаҳкамлади. Эрон клуби сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков беллашувни ўтказиб юборди.
Амалдаги чемпион «Ал Аҳли» (7, 2-ўрин) Қатарнинг «Ал Ғарафа»сидан (0, 15-ўрин) устун келди, «Ал Қодисия» (5, 6-ўрин) эса «Ас Садд» (1, 14-ўрин) билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди.
Элит ОЧЛ. 3-тур. 26 октябр
Ал Айн — Трактор 2:1
Голлар: Рабиа (21), Раҳими (70) — Халилович (55).
Ал Аҳли — Ал Ғарафа 2:1
Голлар: Тоуни (4), Гонсалвеш (86) — Коман (53).
Четлатиш: Сано (76, Ал Ғарафа).
Ал Қодисия — Ас Садд 1:1
Голлар: Кинионес (84) — Афиф (74).
Элит ОЧЛ. «Ал Айн» «Трактор»ни мағлуб этди, «Ал Аҳли»да ҳам ғалаба, «Ал Қодисия»да дуранг
Футбол
26 октябр, 16:44
БАА клуби 100 фоизлик натижа қайд этмоқда.
Foto: Al Ain
26.10.2026
FT
Осиё Чемпионлар Лигаси
Аль-Аин
2
:
1
Tractor