«Барселона» вингери Ламин Ямал Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) талқинига кўра, 2026 йилги «Олтин тўп» совринини қўлга киритиши керак.
CIES Football Observatory ташкилоти ўтган йилдаги каби мавсум давомида энг яхши натижаларни кўрсатган 50 нафар майдон ўйинчисидан иборат рўйхатни тузди. Рейтинг учта мезон асосида шакллантирилган: ўйиннинг саккизта жиҳатидаги ҳаракатлар самарадорлиги (Impect методологиясига мувофиқ), ўтказилган учрашувларнинг рақобат даражаси ва ўша баҳсларда қайд этилган натижалар.
2025 йилдаги каби бу сафар ҳам биринчи ўринни Ламин Ямал эгаллади. Кучли учликдан «Бавария» ҳужумчилари — Майкл Олисе ва Ҳарри Кейн жой олди.
CIES рейтинги бўйича йилнинг энг яхши 10 нафар футболчиси:
1. Ламин Ямал («Барселона») — 95,8 балл
2. Майкл Олисе («Бавария») — 93,9 балл
3. Ҳарри Кейн («Бавария») — 90,5 балл
4. Лионел Месси («Интер Майами») — 90,4 балл
5. Дезире Дуэ («ПСЖ») — 90,4 балл
6. Килиан Мбаппе («Реал») — 90,4 балл
7. Хвича Кварацхелия («ПСЖ») — 90,3 балл
8. Педри («Барселона») — 90,3 балл
9. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») — 90,0 балл
10. Пау Кубарси («Барселона») — 90,0 балл
«Реал» футболчиси Винисиус Жуниор (89,8 балл) 13, Родри («Барселона», 88,6 балл) 14, Рафиня («Барселона», 88,1 балл) 19, Усмон Дембеле («ПСЖ», 86,5 балл) 27, Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед», 85,2 балл) 33, Жуд Беллингҳэм («Реал», 84,4 балл) 39 ва Деклан Райс («Арсенал», 83,8 балл) 45-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топшириш маросими бугун, 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтади.
Ямал — CIES талқинига кўра «Олтин тўп»га асосий даъвогар (топ-10)
Футбол
26 октябр, 12:15
13
Месси 4, Мбаппе 6-ўринда.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади