Live
1
Ўзбек

Валверде: «Барса»га қарши ғалабадан кейин энди икки баравар кўпроқ ишлашимиз керак»

Футбол
26 октябр, 06:20
    27
«Реал» сардори «Барса»га қарши ғалабадан кейин жамоа ўйини ҳақида фикр билдирди.
Валверде: «Барса»га қарши ғалабадан кейин энди икки баравар кўпроқ ишлашимиз керак»
Фото: Getty Images
25.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» яримҳимоячиси ва сардори Федерико Валверде «Барселона»га қарши ғалабадан (2:1) кейин жамоа ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Мен жуда бахтиёрман ва жамоам билан фахрланаман. Жамоа яхши ишламоқда, ҳар бир футболчи майдонда нима қилиши кераклигини билади.

Жамоани жамоа қиладиган жиҳат ҳам шу — бирдамликни сақлаш ва зарур пайтда янада кучайиш. Асосий омиллар бирдамлик, сабр-тоқат, бўш ҳудудларни топиш ва рақиб ҳимоя чизиғига ҳужум қилиш бўлди.

Биринчи бўлимда ажойиб ўйнадик, иккинчи бўлимда эса рақиб олдинга ўтиб, вазифамизни қийинлаштирди. Бироқ биз ғалаба қозондик — энг муҳими шу.

Қаторaсига бешта ғалаба бизга катта куч бағишламоқда, аммо айнан шу ўйинни ўтказиш ва унда ғалаба қозонишни ҳаммамиз истагандик.

Бу натижа жамоа сифатида янада ривожланишимиз учун катта туртки беради. Энди икки баравар кўпроқ ишлашимиз ва ўйинларимиз қанчалик яхши ўтиши ўзимизга боғлиқлигини тушунишимиз керак.

Жамоа ғалаба қозонса, хотиржам ва бахтли ухлайман. Танаффусда гаплашдик, мураббий давом эта олишимни сўради ва мен ҳаракат қилиб кўрдим.

Подкатдан кейин оёғимда бироз ноқулайлик сезилди. Бу кўпроқ эҳтиёт чораси эди. Бундай шериклар билан ўйнаш мен учун осон: улар руҳлантириб, жамоа учун бор кучимни беришга ундайди.

Улар билан майдон ва кийиниш хонасини баҳам кўриш мен учун шараф. Майдонни тарк этганимдан кейин ҳам ҳамманинг югуришда давом этганидан фахрландим», — деди Валверде «Реал» клубининг расмий сайтига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ла Лиганинг 10-турида «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Федерико эса учрашувнинг 62-дақиқасида оёғидаги ноқулайлик сабаб захирага олинди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

27 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар