«Манчестер Сити» ҳимоячиси Райян Аит-Нури қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daiy Mail нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» жазоирлик 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Аит-Нури бу мавсумда «шаҳарликлар»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу сабаб жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Аит-Нури 2025 йил июн ойида «Вулверҳэмптон»дан 31 миллион фунт эвазига «Манчестер Сити»га ўтган. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Бу мавсумда у барча турнирлар доирасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.