«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик АПЛ 8-туридан ўрин олган «Борнмут»га (0:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Мураббий истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.
«Вазиятни тўлиқ тушунаман. Ростини айтсам, ҳеч қандай алоҳида нарсани кутмаяпман. Оддий тарзда ишлашда давом этяпман ва бу клубни яхши кўраман.
Қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар, мен ҳар доим футбол клуби учун энг яхши деб ҳисоблаган ишимни қиламан. Умуман олганда, ҳаммаси оддий. Очиғи, бу натижадан сўнг ҳеч нарсани кутмаяпман», — дея Кэррикнинг сўзларидан келтиради The Touchline.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.