Live
2
Ўзбек

«МЮ» дастлабки 8 та тур бўйича АПЛдаги энг ёмон стартини қайд этди

Футбол
25 октябр, 13:11
Жамоа охирги бор 1989 йили мавсумни шундай ёмон бошлаганди.
«МЮ» дастлабки 8 та тур бўйича АПЛдаги энг ёмон стартини қайд этди
Foto: Getty Images
25.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 0 : 3 Борнмут Борнмут

«Манчестер Юнайтед» сўнгги 37 йил ичидаги энг ёмон стартини қайд этди.

Бугун, 25 октябр куни Англия Премер-лигасининг 8-турида Майкл Кэррик бошчилигидаги жамоа «Борнмут»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Англия чемпионатининг дастлабки 8 та турида «Юнайтед» атиги 7 очко жамғарди. Бу — клуб учун АПЛдаги энг ёмон кўрсаткич.

Жамоа охирги марта 1989/90 йилги мавсумда шундай ёмон старт олган, аммо у пайтда лига АПЛ номини олмаганди.

«МЮ» 7 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа кейинги турда 31 октябр куни «Челси» меҳмони бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Борнмут Борнмут
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар