Live
1
Ўзбек

Вали Султонов: «Мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман»

Эксклюзив
26 октябр, 16:33
Султонов матбуот анжуманида қатнашди.
Вали Султонов: «Мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман»
Фото: Хоразм ПФК
26.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Хоразм Хоразм 1 : 2 Навбаҳор Навбаҳор

Бугун Суперлигада 25-турнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Урганчда «Хоразм» клуби Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини қабул қилди. Ўйин эса 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Беллашувдан сўнг урганчликлар бош мураббийи Вали Султонов матбуот анжуманида қатнашди.

- «Навбаҳор» жамоасига қарши жиддий тайёргарлик кўргандик. Афсуски, ўйин бошлангач, тезкор гол ўтказиб юбордик. Бу эса ўйинимизга таъсир кўрсатди. Футболчиларимизга катта раҳмат, охиригача курашишди. Барибир «Навбаҳор» ҳам кучли жамоа. Афсуски, бугун омад кулиб боқмади. Иккинчи таймда ҳаракат қилдик, гол урдик. Барибир омад келмади. Мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Кейинги ўйинда олдимизда яна муҳим баҳс турибди. Жиддий тайёрланамиз.

- «Навбаҳор» чемпионатда совринли ўринлар учун курашяпти ва Кубокда ярим финалга ҳам чиқди. Имкониятини қандай баҳолайсиз?

- «Навбаҳор» жуда кучли жамоа, уларга омад тилайман. Мана, кўряпсизлар, ҳозирда чемпионатда совринли ўринларга курашяпти. Кубокда ҳам бу ёғи Аллоҳдан. Омад тилайман.

- «Хоразм» жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

- «Хоразм»ни Суперлигада олиб қолиш. Ҳали имкониятимиз бор. Олдимизда муҳим учрашувлар кутяпти. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашиб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», - дея Вали Султоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хоразм Хоразм
  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар