Саудия Арабистони миллий жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда эса спорт журналисти сифатида фаолият юритаётган Холид аш Шунайф Криштиану Роналдунинг голи атрофидаги баҳсларга муносабат билдирди.
Саудия чемпионати миллий чемпионатнинг 11-туридан ўрин олган «Ан Наср» ва «Ал Файсали» ўртасидаги учрашувда (3:1) португалиялик футболчини жамоасининг иккинчи голи муаллифи сифатида қайд этганди.
Ўйиннинг 49-дақиқасида Роналду ҳамюрти Жоау Феликснинг жаримадан узатган тўпини боши билан дарвозага йўллади. Бироқ футбол статистикасини тўплаш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири — Opta тўпни «Ан Наср» дарвозасига эмас, рақиб ҳимоячиси Андрей Жиротто ўз дарвозасига киритган, деб ҳисоблади ва голни автогол сифатида қайд этди.
Такрорий видеолавҳалар Роналду тўпга боши билан теккан ёки тегмаганини аниқ белгилаш имконини бермайди. Opta талқинига кўра, гол муаллифини аниқлашда Жироттонинг тўпга теггани ҳал қилувчи аҳамият касб этган.
Холид аш Шунайфнинг айтишича, Саудия Арабистони футбол федерациясининг ҳакамлар қўмитаси ҳисобот тайёрлаган ва унда гол муаллифи сифатида Роналду кўрсатилган. Бундан ташқари, Саудия профессионал лигаси қарорни тасдиқлаш мақсадида халқаро статистика платформалари, биринчи навбатда Opta, эҳтимол, FIFA билан ҳам боғланган.
«Масала ҳал қилинди. Гол расман Роналду номига ёзилди», — деди аш Шунайф.
Саудия ФФ ҳакамлар қўмитаси «Ал Файсали»га қарши баҳсдаги голни Роналдунинг ҳисобига ёзди
Футбол
26 октябр, 12:40
Opta ва бошқа спорт платформалари 41 ёшли ҳужумчининг 982-голини автогол сифатида қайд этганди.
Foto: Getty Images