Live
5
Ўзбек

Пролига. «Металлург» «Ғазалкент» билан жанговор дуранг қайд этди, ФарДУ «Лочин»дан устун келди

Футбол
26 октябр, 10:35
24-тур ўйинлари давом эттирилди.
Пролига. «Металлург» «Ғазалкент» билан жанговор дуранг қайд этди, ФарДУ «Лочин»дан устун келди
Фото: Gazalkent FC

Пролигада 24-тур ўйинлари давом эттирилди.

Қаршида «Лочин» ФарДУга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмонлар сафида Абелфазов ва Ёқубжонов ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, майдон эгаларининг ягона голи Йўлдошев номига қайд этилди.

Бекободда эса «Металлург» «Ғазалкент» билан 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди. Мезбонлар сафида голларга Бубаня ва Миличкович муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг икки голини Набатов ҳамда Мирзаев ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Пролига. 24-тур
Лочин — ФарДУ 1:2
Голлар: Йўлдошев 84 — Абелфазов 62, Ёқубжонов 75.

Металлург — Ғазалкент 2:2
Голлар: Бубаня 84, Миличкович 89 — Набатов 25, Мирзаев 87.
Амалга оширилмаган пеналти: Миличкович 80 (Металлург).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар