Live
5
Ўзбек

«Арсенал» ҳамон Алваресни сотиб олиш ниятидан воз кечмаган

Футбол
26 октябр, 08:05
Лондонликлар қишда «Атлетико» билан музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда.
«Арсенал» ҳамон Алваресни сотиб олиш ниятидан воз кечмаган
Фото: Getty Images

«Арсенал» ўз таркибига «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алваресни қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Daily Briefing нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, лондонликлар аргентиналик футболчини сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда.

«Арсенал» Алваресни таркибига қўшиб олишдан ҳамон манфаатдор. Бироқ ҳужумчига даъвогарлар орасида «Барселона» ҳам бор. Бунгача Алварес «Барселона»га ўтиш истаги ҳақидаги хабарлар ортидан «Атлетико» мухлисларидан узр сўраб ўтганди.

Маълумот ўрнида, Алварес ушбу мавсумда Ла Лиганинг 6 та учрашувида майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Transfermarkt порталида 26 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати 110 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ Алварес «Арсенал»га ўтишга қарши эмаслиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар