Live
5
Ўзбек

Агбонлаҳор: «Арсенал» ҳужумчиси ҳақида: «Янги мавсумда у жамоада бўлмайди»

Футбол
25 октябр, 05:11
Англия миллий жамоаси ва «Астон Вилла» клуби собиқ аъзоси Виктор Гокереш ҳужумчи ҳақида фикр билдирди.
Агбонлаҳор: «Арсенал» ҳужумчиси ҳақида: «Янги мавсумда у жамоада бўлмайди»
Фото: Gettyimages

Англия миллий жамоаси ва «Астон Вилла» клуби собиқ ҳужумчиси Габриэл Агбонлаҳор швециялик Виктор Гокереш яқин келажакда Лондоннинг «Арсенал» жамоаси сафини тарк этишини тахмин қилмоқда.

«Шундай тасаввур уйғоняптики, у секинлаштирилган съемкада югураётгандек. Янги мавсумда у «Арсенал»да қолмайди. Бунга 100 фоиз ишончим комил. Клуб агарда Алварес билан шартнома имзолай олганида, шу ёздаёқ у билан хайрлашиб қўя қоларди», - дея Агбонлаҳор сўзларидан иқтибос келтирди Teamtalk.

Маълумот учун, 28 ёшли скандинавиялик форвард Англия премер-лигаси янги мавсумида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма етказиб беришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Гокереш лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар