«Фиорентина», «Интер», «Милан» ва бошқа жамоаларда ишлаган Стефано Пиоли А Серияга қайтишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
«Хорижга кўчиб ўтиш имкониятларини ҳам кўриб чиқяпман, аммо Италияда қолишни истардим. Бу ерда ўз салоҳиятимни исботламоқчиман. Хориждан кўплаб таклифлар олдим, лекин Испания, Англия ёки Франциядан эмас. Италиядан ҳам бир нечта таклиф бўлди, аммо уларнинг ҳеч бири жиддий даражага етмади.
Мен мураббий сифатида ҳали ҳисобдан чиқарилганим йўқ. Ҳа, сўнгги тажрибам муваффақиятсиз бўлди, аммо ўзимни руҳан ёш ҳис қиляпман ва ҳали кўп нарсага қодирман. Футбол шунақа: ижтимоий тармоқлар одамларга ҳиссиётларга асосланган тамғалар ёпиштиради. Икки ғалаба қозонсанг, энди сени ҳисобдан чиқаришмайди», — деди Пиоли.
Маълумот учун, Пиоли фаолияти давомида «Милан» билан ишлаган ва бошқа Италия клубларида ҳам мураббийлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Фиорентина» бўлган.