«Милан» ҳимоячиси Фикаё Томори қишки трансфер ойнасида Англия Премер Лигасига қайтиши мумкин. Аввалроқ у Лондоннинг «Челси» клубида тўп сурган.
Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, «Астон Вилла» италиялик клуб билан 28 ёшли футболчининг трансфери юзасидан боғланган. «Милан» Томори билан хайрлашишга қарши эмас, чунки унинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунланади. Шу сабабли клуб ҳимоячини қишда сотиб, ундан даромад олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Томори «Милан» сафида 2021 йил ёзидан буён тўп тепмоқда. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Томорининг «Астон Вилла»га ўтиши ҳозирча расман тасдиқланмаган.