Live
12
Ўзбек

«Ювентус» Аит-Нури учун таклиф тайёрламоқда

Футбол
25 октябр, 05:39
Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар тузилган.
 «Ювентус» Аит-Нури учун таклиф тайёрламоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг қанот ҳимоячиси Райян Аит-Нури қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Жазоирлик 25 ёшли футболчи бу мавсумда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Унинг атрофидаги вазиятни Туриннинг «Ювентус» клуби диққат билан кузатмоқда.

Қайд этилишича, «зебралар» январ ойида футболчини трансфер қилиш бўйича «Манчестер Сити»га расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Аит-Нурининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Маълумот учун, Райян бу мавсумда клуб сафида Англия Премер-лигасида бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар