Бугун
156
Ўзбек

«Сити» «Челси» ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Футбол
25 октябр, 02:15
Франциялик Мало Гюсто АПЛнинг ўзида жамоасини ўзгартириши мумкин.
«Сити» «Челси» ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Мало Гюсто Англия премер-лигасини тарк этмаган ҳолда, жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда Teamtalk.

Манба маълумотларига кўра, франциялик футболчи хизматларига «Манчестер Сити» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Агарда «аристократлар» Гюсто трансфери бўйича талабларини пасайтирса, «шаҳарликлар» ҳимоячини сотиб олишга тайёр. Аввалроқ, лондонликлар ўйинчисини 83 миллион еврога баҳолаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли латерал «Челси» сафига 2023 йилнинг январ ойида бориб қўшилган. Мало ва лондонликлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2030 йил июн ойигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Гюсто АПЛ янги мавсумида 5 та ўйинда майдонга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар