«Барселона» клуби Алехандро Балденинг ўрнига «Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбязони таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар берди.
Манбага кўра, Турин клуби италиялик 26 ёшли футболчининг трансферини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Қизиғи, «Ювентус»нинг ўзи ҳам Балдега қизиқиш билдирмоқда. «Барселона» эса испаниялик ҳимоячининг қийматини 40–50 миллион евро атрофида баҳолаган.
Шунингдек, Балде қишки трансфер ойнасида «Рома»га ижара асосида ўтиши мумкин. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилиши айтилмоқда.
Андреа бу мавсумда барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширди. Унинг «зебралар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унин бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.