Бугун
156
Ўзбек

«Манчестер Сити» Моуринионинг рекордини янгилай олмади

Футбол
24 октябр, 23:57
    4
«Шаҳарликлар» АПЛ 8-турига келиб мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
«Манчестер Сити» Моуринионинг рекордини янгилай олмади
Фото: Gettyimages

Англия Премер-лигаси саккизинчи турида «Манчестер Сити» сафарда Бирмингҳемнинг «Астон Вилла» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шундай қилиб, «шаҳарликлар»нинг ғалабали серияси 7 та ўйинда тўхтаб қолди - бу эса, ўз навбатида, Жозе Моуринионинг рекорди ҳамон янгиланмай қолишини билдиради. 2005/2006-йилги мавсумда мутахассис Лондоннинг «Челси» клуби билан чемпионат стартида кетма-кет 9 та ғалабани нишонлаган ва бу ҳалигача Англия премер-лигасидаги энг яхши старт сифатида сақланиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуринио бугунги кунда Испанияда фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг бошчилигидаги Мадриднинг «Реал» жамоаси бугун тунда Каталониянинг «Барселона» клубига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар