«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премер-лигасининг 8-турида «Астон Вилла»га қарши ўйинда (1:2) жамоадошлари орасида иккинчи энг юқори баҳони олди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Sofascore портали ҳимоячининг ўйиндаги ҳаракатларини 7,4 балл билан баҳолади.
Ҳусанов ўйин давомида жами 92 марта тўпга тегинди. У жами 66 та узатманинг 59 тасини аниқ амалга оширди (89 фоиз аниқлик).
Ҳимоячилар орасида Марк Геҳи энг паст баллга лойиқ топилди. Англиялик футболчи 5,8 балл олди.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб ўйинда дубл муаллифига айланган «Астон Вилла» ҳужумчиси Николас Жексон топилди — 9,5 балл.