Live
29
Ўзбек

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда «Астон Вилла»га имкониятни бой берди

Футбол
24 октябр, 09:30
    32
«Шаҳарликлар» ушбу мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда «Астон Вилла»га имкониятни бой берди
Foto: Getty Images
24.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Астон Вилла Астон Вилла 2 : 1 Манчестер Сити Манчестер Сити

Англия Премер-лигасининг 8-турида «Астон Вилла» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бирмингҳемликлар 6-дақиқадаёқ Николас Жексоннинг голи эвазига ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида, 52-дақиқада Эрлинг Ҳоланд мувозанатни тиклади. Бироқ 60-дақиқада Жексон дубл қайд этиб, «Астон Вилла»га ғалаба келтирган голни урди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

АПЛ. 8-тур
Астон Вилла — Манчестер Сити 2:1
Голлар:
Жексон 6, 60 — Ҳоланд 52.

Астон Вилла: Сузуки, Матссен, Торрес, Кеш (55), Линделёф, Макгинн (Буендия, 66), Манзамби (Баркли, 66), Эдвард (Мбае, 59), Камара, Гомеш (Горецка, 82), Жексон (Мажо, 82).
Манчестер Сити: Доннарумма, Гехи (Люис, 46), Диаш, Ҳусанов, Гвардиол, Шерки (Фоден, 46), Ндиае (Макайду, 69), Фернандес, Доку, Андерсон (74), Ҳоланд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

32 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар