«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг келажакдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассис Sky Sports нашрига берган интервюсида Лондон клубининг яна Англия чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашишини исташини айтди.
«Ўрта ва узоқ муддатли истиқболда — ҳа. Бу клубнинг мақсади. «Челси» унчалик узоқ бўлмаган вақт ичида Чемпионлар лигаси ва Англия Премер-лигасида ғолиб чиққан. Биз ҳам шу даражага қайтишни истаймиз», — деди Алонсо.
Мураббий бу мақсадларга эришиш учун вақт кераклигини, шунингдек, тўғри қарорлар қабул қилиш муҳимлигини қўшимча қилди.
Маълумот учун, «Челси» охирги марта Англия чемпионлигини 2017 йилда қўлга киритган. Ўшанда жамоани Антонио Конте бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» 2021 йилда Томас Тухел бошқарувида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади