Live
15
Ўзбек

Роджерс: «Мен доимо ижодкорликка интиламан»

Футбол
24 октябр, 08:54
Лондонликлар яримҳимоячиси ўйин услуби ҳақида гапирди.
Роджерс: «Мен доимо ижодкорликка интиламан»
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Морган Рожерс ўзининг ўйин услуби ҳақида гапириб ўтди.

«Мен доимо креатив ҳаракат қилишга, ижодкорликка интиламан. Доим дарвозага ҳужум қилишни ва хавф туғдиришни истайман. Бу иш бермаса ҳам, ҳеч нарса чиқмаса ҳам, ҳимоячилар менда бирор нарса қилиш имконияти бор деб ўйлашларини хоҳлайман», - дея Англия миллий жамоаси аъзосининг сўзларидан иқтибос келтиради «аристократлар» матбуот хизмати.

Маълумот учун, 24 ёшли Рожерс ўтган ёзда «Челси» сафига кўчиб ўтди. «Астон Вилла» ушбу трансфердан тахминан 137 миллион евро ишлаб олди.

Пойтахтликлар сафида 9 та ўйинда майдонга тушган Морган Рожерс 4 та гол урди ва 4 бор шерикларига голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар