Суперлиганинг 25-турида «Қизилқум» ўз майдонида «Локомотив» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Баҳснинг 3-дақиқасида Шаҳзодбек Раҳматуллаев Жамбули Жигаури узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 40-дақиқада Билол Тўплиев Сардор Мирзаевнинг узатмасини голга айлантириб, мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда бошқа гол урилмади.
Ушбу натижадан сўнг «Локомотив» 40 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. «Қизилқум» эса 34 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Суперлига. 25-тур
Қизилқум — Локомотив 1:1
Голлар: Раҳматуллаев 3 — Тўплиев 40.
Қизилқум: Раҳматов, Раҳматуллаев (Туропов, 80), Кенжабоев (Жуманқўзиев, 58), Кумборович, Шукуриллаев, Жигаури (Абдуғаффоров, 80), Ризақулов, Рўзиев (Чабрадзе, 80), Дуглас, Раҳматиллоев (Бозоров, 63), Жўрақўзиев.
Локомотив: Козлов, Тўплиев (Шодибоев, 46), Абдухолиқов, Шушняр, Мирзаев (Нуруллоев, 82), Кучеренко, Туропов (Реимов, 67), Муҳаммадиев (Йўлдошев, 67), Зотеев, Нишич (Иванов, 67), Яхшибоев.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади