Эртага, 26 октябр куни ўтказилиши режалаштирилган «Ан Наср» ва «Ал Васл» ўртасидаги баҳс бошқа муддатга кўчирилди.
Дастлаб беллашув Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги «Қирол Сауд университети» стадионида бўлиб ўтиши белгиланган эди.
Норасмий маълумотларга кўра, «Ал Васл» жамоасининг айрим легионер футболчилари Саудия Арабистонига сафар қилишдан бош тортган. Бироқ клуб ОФКга йўллаган мурожаатида ўйинни кўчириш заруратини парвоз билан боғлиқ муаммолар билан изоҳлаган.
Ҳозирча баҳснинг янги санаси ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун. «Ан Наср» Саудия Арабистони, «Ал Васл» эса Бирлашган Араб Амирликлари шарафини ҳимоя қилувчи клублардан ҳисобланади.