Бугун
34
Ўзбек

«Пахтакор» — «Ан Наср» ўйинига чипталар сотувга чиқди

Футбол
23 октябр, 02:55
    101
Чипталар нархи жойига қараб 100 минг сўмдан 3 миллион сўмгача белгиланган.
«Пахтакор» — «Ан Наср» ўйинига чипталар сотувга чиқди
Foto: FC Pakhtakor
02.11.2026, 09:45 Осиё Чемпионлар Лигаси Пахтакор Пахтакор - : - Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд

«Пахтакор»нинг Осиё Элит Чемпионлар лигаси доирасидаги «Ан Наср»га қарши баҳси учун чипталар сотуви бошланди. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати хабар берди.

«Жамоамизнинг 2 ноябр куни Элит Чемпионлар Лигасида Тошкентда ўтадиган баҳсига чипталар сотуви бошланди. Шу куни «Пахтакор» Саудия Арабистонининг энг машҳур клубларидан бўлган «Ан Наср»ни қабул қилади. Учрашув соат 18:45да «Пахтакор» стадионида бошланади.

Клубимиз тарихидаги энг ёдда қоларли ўйинлардан бирини стадионда кузатишни истаган мухлислар бугундан чипталарни харид қилишлари мумкин.

Чипталар 6 хил нарх билан белгиланган - 100, 200, 300, 400 ва 600 минг сўмдан, CIP тоифа эса 3 миллион сўмдан сотувга чиққан.

Чипта харид қилиш учун тўғридан тўғри ушбу ҳаволага ўтишингиз мумкин:
https://iticket.uz/events/sport/ppaalsr26/57012

Қаердан харид қилиш мумкин?
1.
Iticket.uz сайти
2. Iticket иловаси
3. Кассалардан: «Пахтакор» стадионида 2 та касса ва «Ҳумо Арена»да 1та касса

📲 Сайтдан харид қилганлар учун муҳим маълумот:

Сайт орқали харид қилинган чипта фақат Iticket иловасида кўринади. Шу сабабли, иловага сайтдаги маълумотлар билан, яъни ўша аккаунт орқали киринг, акс ҳолда чипта кўринмайди.

🔐 QR-код иловада ўйин бошланишидан 3 соат олдин пайдо бўлади.

Хавфсизлик мақсадида чиптани нусхалаш, скриншот қилиш ёки бошқа бировга юбориш имкони йўқ.

❗️ Сотиб олинган чипталар қайтарилмайди ва алмаштирилмайди.

Барча орзиқиб кутаётган муҳим беллашувни ўтказиб юборманг!»
— дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

101 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар