Аичи-Нагоя шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг 23 октябр кунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон учун муваффақиятли бошланди.
Аёллар ўртасидаги Т11 классининг узунликка сакраш финалида Асила Мирзаёрова 5,04 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, турнир рекордини ўрнатди. Шаҳризода Темирова эса 4,73 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди. Кумуш медал Хитой вакиласига насиб этди.
Шу тариқа Мирзаёрова мусобақадаги иштирокини битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медал билан якунлади.
Аёллар ўртасидаги F46 классининг ядро улоқтириш финалида Каромат Омонова 13,16 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Осиё рекордини ўрнатди. Шаҳинахон Йигиталиева эса 11,72 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Аёллар ўртасидаги Т12 классининг узунликка сакраш финалида Ўзбекистон вакиллари дастлабки икки ўринни эгаллади. Ҳусния Олимжонова 5,46 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Ёқутхон Холбекова эса 5,44 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади