Бугун
34
Ўзбек

Жеррард: «Эҳтимол, Кейн Англия тарихидаги энг яхши футболчидир»

Футбол
23 октябр, 04:10
«Ливерпул» собиқ сардори «Бавария» форвардининг ўйинларидан завқ олишини айтди.
Жеррард: «Эҳтимол, Кейн Англия тарихидаги энг яхши футболчидир»
Foto: Getty Images

«Ливерпул»нинг собиқ яримҳимоячиси Стивен Жеррард Ҳарри Кейнни Англия футболи тарихидаги энг буюк футболчилардан бири деб атади.

Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган «Арсенал»га (2:2) қарши ўтказилган баҳсда «Бавария» ҳужумчиси голли узатмани амалга оширди ва пеналтидан гол ҳам урди.

«Келинг, шунчаки унинг буюклигидан баҳра олайлик.

Биласизми, эҳтимол, у Англия тарихидаги энг яхши футболчидир. Мен унга бера оладиган энг катта мақтов — шу. Чунки мамлакатимиз тарихидаги буюк футболчилар ҳақида гап кетганда, Ҳарри Кейн ҳам улар қаторида туради»
, — деди Жеррард TNT Sports нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар