«Арсенал» ҳужумчиси Кай Ҳаверц Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Бавария» билан қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дуранг ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини УEФА расмий сайти келтирди.
«Охир-оқибат, бу адолатли натижа бўлди, деб ўйлайман. Гол уриш учун яна бир нечта имкониятимиз бўлди. Бироқ «Бавария» ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Айниқса, бу ерда ўз ўйин режангга амал қилиш қийинлигини ҳисобга олсак, кўрсатган ўйинимиз билан фахрлансак арзийди. «Бавария» Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Шу боис натижадан мамнун бўлишимиз мумкин, аммо кўпроқ нарсага эришишни истагандик.
Бутун майдон бўйлаб индивидуал таъқиб қўллаш, албатта, мароқли. Ҳар бир баҳсда бундай курашлар бўлавермайди. Менимча, ўйин давомида бу жиҳатда яхши ҳаракат қилдик ва курашлардан қочмадик. Футболчилар майдоннинг барча ҳудудларида бир-бирини таъқиб қилса, ўйин барибир жуда шиддатли ва мураккаб кечади. Аммо мароқли бўлди», — деди Ҳаверц.
Маълумот учун, Мюнхендаги баҳсда «Арсенал» сафида Эберечи Эзе ва Деклан Райс гол урди. «Бавария» таркибида эса Алфонс Девис ҳамда Ҳарри Кейн рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «Бавария» ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.