Бугун
45
Ўзбек

Куртуа: «Фаолиятимни «Реал»да якунламоқчиман»

Футбол
22 октябр, 06:30
Белгиялик дарвозабон Мадрид клуби билан янги шартнома имзолашга яқин эканини маълум қилди.
Куртуа: «Фаолиятимни «Реал»да якунламоқчиман»
Foto: Getty Images
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа футболчилик фаолиятини Мадрид клубида якунлаш ниятида эканини айтди. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, 34 ёшли дарвозабон янги шартнома имзолашга яқин турибди.

«Мен фаолиятимни шу ерда, «Реал»да якунламоқчиман. Клуб билан янги шартнома имзолашга яқинман», — деди Куртуа.

Маълумот учун, Куртуа 2018 йилда «Реал» футболчисига айланган. Ўшандан бери у жамоа сафида 345 та баҳсда қатнашиб, 339 та гол ўтказиб юборган ва 131 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Куртуанинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Мадридликлар 25 октябр куни Испания чемпионатининг 10-тури доирасида «Барселона»га қарши майдонга тушади. «Эл Класико» Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар