«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа жамоада Килиан Мбаппе ҳақидаги мемлар ҳаммани кулдиришини тан олди.
2026 йил ёзида Франция миллий жамоаси ҳужумчиси диктатор қиёфасида тасвирланган суратлар ва сунъий интеллект ёрдамида яратилган видеолар ижтимоий тармоқларда вирусдек тарқалди. Шунингдек, интернетда ушбу мемларга бағишланган ҳазиломуз қўшиқ ҳам оммалашди.
«Ҳа, биз бунга куламиз. Баъзан кийиниш хонасида ўша қўшиқни ҳам куйлаймиз. Менимча, унинг ўзига ҳам бу кулгили туюлади», — деди Куртуа DAZN Belgium нашрига берган интервюсида.
Куртуа: «Мбаппе диктатор сифатида тасвирланган мемлар «Реал»дагиларни ҳам кулдиради»
Футбол
21 октябр, 17:47
Мадрид клуби посбони Килианнинг диктаторлиги ҳақида қўшиқлар куйлашларини ҳам айтди.
Foto: Getty Images