Live
2
Ўзбек

Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» сўнгги яримфиналчига айланди

Футбол
21 октябр, 12:01
    18
Кападзе жамоаси «Ғазалкент»ни мағлуб этди ва финал йўлланмаси учун ОКМКга қарши ўйнайдиган бўлди.
Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» сўнгги яримфиналчига айланди
Foto: FC Navbahor
21.10.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Навбаҳор Навбаҳор 3 : 1 Gazalkent Gazalkent

Ўзбекистон кубоги чоракфиналидан сўнгги баҳсда «Навбаҳор» ўз уйида Пролига вакили «Ғазалкент» устидан ғалаба қозонди. Муҳаммадали Ғиёсов, Жоэл Кожо ва Ҳусайн Норчаевнинг голларига Лазизбек Мирзаев бир бор жавоб берди.

Шу тариқа марказлашган тарзда ўтадиган яримфиналнинг жуфтликлари маълум бўлди. Унда «Локомотив» «Андижон» билан, «Навбаҳор» эса ОКМКга қарши тўқнаш келади.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
Навбаҳор — Ғазалкент 3:1

21 октябр, Наманган, «Марказий» стадион
Голлар: Муҳаммадали Ғиёсов (26), Жоэл Кожо (32), Ҳусайн Норчаев (82) — Лазизбек Мирзаев (52).
Навбаҳор — Шукрон Йўлдошев, Саидазамат Мирсаидов (Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 81), Ислом Маматказин, Бенжамин Теиди, Муҳаммадали Ғиёсов (Дилшод Комилов, 75), Асад Раҳимжонов (Диёр Холматов, 62), Умар Адҳамзода, Жоэл Кожо (Ҳусайн Норчаев, 75), Жасур Жалолиддинов, Гиорги Жгереная, Муҳаммадали Усмонов (Ваня Илич, 62).
Ғазалкент — Тимофей Толстенов, Озодбек Ибодуллоев, Феруз Олимов (Муҳаммадюсуф Файзуллаев, 72), Владислав Набатов, Муҳаммадазиз Рўзибоев, Сухроб Садиржанов (Адам Присяжнюк, 86), Диёрбек Тoжиев, Қодирбек Мамасов, Муҳаммадюсуф Мирқодиров, Лазизбек Мирзаев, Умиджон Турғунов.
Огоҳлантиришлар: Турғунов (33), Усмонов (36),Ибодуллаев (37).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Gazalkent Gazalkent
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар