Ўзбекистон Кубоги ярим финал доирасидаги ОКМК ва «Навбаҳор» (0:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи навбатда бутун жамоани, Намагандан келган мухлисларни табриклайман. Ажойиб, керакли ғалаба бўлди. Қийин учрашувда ғалабага эришдик. ОКМК осон жамоа эмас. Қисқа фурсатда тайёргарлик кўрдик. «Нефтчи» билан ҳам оғир ўйин ўтказгандик. Ўйлайманки, доим Кубок ўйинларни даражаси бошқача бўлади. Битта учрашувдан иборат бўлади. Иккала жамоа ҳам яхши курашди.
- Биринчи таймдаги «Навбаҳор» билан иккинчи таймдаги «Навбаҳор» фарқли кўринди. Жисмоний ҳолат панд бердими ёки ОКМК қўшдими?
- Албатта, биринчи бўлимда 1:0 ҳисобида ютаётгандик ва яна битта вазиятимиз бўлганди. Агар 2:0 бўлганида...Натижа 1:0 бўлиб турганида албатта бу ОКМКни олдинга чорлайди. Лекин биз ҳам менимча, иккинчи бўлимда ўзимизни қарши ҳужумларимизни кутишимиз керак эди. Эпизодларда яхши ўйнадик. Натижага ўйнадик. Энг муҳими, ғалаба эди. Чеккадан бошқача туюлиши мумкин, лекин ичидаги даража бошқача эди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳар бир футболчимиз яхши ҳаракат қилди. Деярли имконият бермади. ОКМК яхши жамоа ва ҳар бир рақибга қийинчилик туғдиради. Кўп имкониятларга эга бўладиган жамоа. Лекин 1:0 барибир қалтис ҳисоб ва футболчиларга яна уришимиз керак деб айтгандим. Аммо шу ҳисобни ҳам ушлаганимиз яхши бўлди.
- Кўпчилик ушбу ярим финални финал олдидан финал деб эътироф этишди. Бунга муносабатингиз?
- Ярим финал ҳам, финал ҳам жамоаларга боғлиқ. 4 та жамоани бир-бирига муносиб деб биламан. Ҳар бирида имконият бор эди. Худога шукр, финалга чиқдик. Финалга етгунча катта куч кетади. Лекин финал ўз номи билан финал. Яхши тайёргарлик кўрамиз. Олдимизда учта ўйин қолди. Ҳаммасига яхши ҳаракат қилишимиз керак.
- Агар «Андижон» финалга чиқадиган бўлса, бу шахсан сиз учун реванш ўйини бўладими ёки финал ўйиними?
- Унда мен йўқ эдим-ку, шахсга ўтмаймиз. Ким бўлишини фарқи йўқ. Рақиб танламасдан тайёргарлик кўришимиз керак.
- «Навбаҳор»да кўрган темпимизни бугун кўрмадик. Жамоа бугунгидек натижага ўйнаса, финалда жозиба йўқолиб қолмайдими?
- Тўп билан бўлганда биз ўйнашимиз керак эди. Рақиб жамоа ҳам катта куч билан ўйнагани учун хавотирли жойлари бор эди. Муаммо йўқ. Бу ерда психологик томондан босим бор эди. Шунча мухлис келган, масъулият катта эди. Эпизодларда яхши ўйнадик. Муҳими, керакли натижага эришдик. Доим ҳам чиройли ўйналавермайди. Футболда муҳими натижа.
- Шохруҳ Абдураҳмонов нега кўринмади?
- «Нефтчи» билан ўйиннинг биринчи бўлимида оёғидан жароҳат олган экан. Кейин ўзи ҳам сезмаган экан. Йўқотишлар бор эди, Усмонов ҳам ўйнамади. Бугун олдинда кучайтирадиган ресурс йўқ эди. Биргина Хусайн Норчаев бор эди. Аммо миллий жамоадан жароҳати билан келгани учун тикланиш жараёнини ўтказаётганди. Кетма-кет ўйинлар бўляпти, тирик жонмиз. Қаердадир жароҳатлар ёки дисквалификациялар бўлади. Бундай бош оғриқлар биз мураббийларга бўлади. Умуман олганда, ҳар бир футболчидан яхши фойдаланяпмиз. Улар ҳам жамоа учун яхши ҳаракат қиляпти», - дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Темур Кападзе: «Натижага ўйнадик, энг муҳими, ғалаба эди»
Эксклюзив
25 ноябр, 00:55
Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
Фото: Навбаҳор ПФК
24.11.2026
FT
Ўзбекистон Кубоги
OKMK
0
:
1
Навбаҳор