UFC чемпиони Ислoм Махачев январ ойидан бошлаб навбатдаги жангга тайёргарликни бошлашини маълум қилди.
— Мен январ ойидаги даъвогарлар жангини кутяпман. Ундан кейин ким билан жанг қилишим маълум бўлади.
— Бу Моралес — Пратес жуфтлигидан бири бўладими?
— Ҳа, улардан бири.
— Ёздами?
— Билмайман. Мен январ ойидан тайёргарликни бошлайман, аммо бу уларга ҳам боғлиқ бўлади, — деди Махачев МатчТВга берган интервюсида.
Пратес ва Моралес ўртасидаги жанг 31 январ куни Торонто шаҳрида UFC 336 турнири доирасида бўлиб ўтади.
Махачев кейинги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди
MMA
25 ноябр, 06:27
UFC чемпиони январдан тайёргарликка киришади.
Foto: Getty Images