«Наполи» ҳужумчиси Расмус Ҳойлунд Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Сити»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг «шаҳарликлар» мухлислари томонга қарата Манчестерда фақат битта жамоа борлигини айтиб бақирди.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» сафида тўп тепган даниялик футболчи ушбу беллашувда гол муаллифига айланди.
Ундан ҳақиқатан ҳам шундай деган ёки демагани сўралганида, футболчи қуйидагича жавоб берди:
«Ҳа, шундай дедим. Бу шунчаки ҳазил эди. «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида азалдан рақобат мавжуд. Мен эса аввал «Юнайтед»да ўйнаганман, шунинг учун бу менинг клубим ҳисобланади. «Манчестер Сити»га нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ, аммо ҳа, менинг клубим — «Юнайтед», — дея Ҳойлунднинг сўзларини келтиради ESPN.
Ҳойлунд «Сити» мухлисларига: «Манчестерда фақат битта клуб бор»
Футбол
25 ноябр, 06:46
13
«Шаҳарликлар» дарвозасига гол урган «Наполи» ҳужумчиси мухлисларга айтган ҳайқириғини изоҳлади.
Foto: Getty Images
24.11.2026
FT
Чемпионлар лигаси
Манчестер Сити
2
:
2
Наполи
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади