«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида «Наполи»га қарши (2:2) баҳсда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Футболчи сардорлик боғичи билан ёки усиз ҳам ўзини катта масъулият остида ҳис қилишини таъкидлади.
«Сардорлик боғичи билан ёки усиз ҳам ўзимни жуда катта масъулият остида ҳис қиламан. Чунки мен фақат ушбу клуб яхши натижаларга эришишини ва ғалаба қозонишини истайман. Ҳозир эса буни уддалай олмаяпмиз. Бу оғриқли», — дея Ҳоланднинг сўзларини beIN SPORTS нашри келтирди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» барча мусобақалардаги сўнгги бешта баҳсида фақат бир марта ғалаба қозонган.
29 ноябр куни «шаҳарликлар» сафарда Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши майдонга тушади. Англия чемпионати 12-тури доирасидаги баҳс Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.