Пеп Гвардиоланинг фикрича, Криштиану Роналду Португалия миллий жамоасидан катта ҳурмат ва эҳтиром билан кузатилиши лозим.
«Бунинг учун тантанали маросим ташкил этиш керак. Роналду бутун Португалия халқининг меҳрини ҳис қилиши лозим. У бошидан кечирган воқеаларни унутиши керак. Футболчининг фаолиятига сўнгги бир неча ойга қараб баҳо бериб бўлмайди. Буюклар катта саҳнада хайрлашиши керак. У бунга муносиб», — дея Гвардиоланинг сўзларини Romario TV'га таяниб, Фабрицио Романо келтирди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2003–2026 йилларда Португалия миллий жамоаси сафида тўп тепди. У 234 та баҳсда майдонга тушиб, 146 та гол урган.