Live
1
Ўзбек

Моуринио: «Беллингҳэмнинг муваффақиятига асосий сабаб — унинг ўзи»

Футбол
25 ноябр, 02:50
«Реал» бош мураббийи яримҳимоячининг ўз ютуқларида мураббийнинг ҳиссаси борлиги ҳақидаги фикрига қўшилмади.
Моуринио: «Беллингҳэмнинг муваффақиятига асосий сабаб — унинг ўзи»
Foto: Getty Images
24.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 5 : 1 ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Реал» ПСВни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдан кейин мадридликлар бош мураббийи Жозе Моуринио Жуд Беллингҳэмнинг ўз ривожланишида португалиялик мутахассисни асосий сабаб деб атаган фикрига муносабат билдирди.

«Унинг бундай илиқ сўзлари учун миннатдорман, аммо мен бу фикрга қўшилмайман. Беллингҳэм муваффақиятининг асосий сабаби — унинг ўзи. Жуд «ўнлик», «саккизлик» позицияларида, шунингдек, бошқа марказий яримҳимоячи билан жуфтликда ўйнай олади. У ҳақиқатан ҳам ажойиб футболчи», — дея Моуринонинг сўзларини Испаниянинг Маrcа нашри келтирди.

Маълумот учун, ПСВ устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Реал» 15 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. Кейинги турда Жозе Моуринио жамоаси «Арсенал» билан, ПСВ эса Мадриднинг «Атлетико» клуби билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар