Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Арсенал» ўз майдонида Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳсдан кейин лондонликлар бош мураббийи Микел Артета жамоасининг ҳаракатларини юқори баҳолади.
«Ўйин бошидан охиригача ажойиб бўлди, бунга шубҳа йўқ. Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Устунлигимиз ва рақиб дарвозаси олдида яратган хавфимиз ҳақиқатан ҳам таъсирли бўлди. Кийиниш хонасидаги умумий фикр шуки, биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Футболчиларимизнинг жасорати, ўйиндаги уйғунлик ва тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам бир-бирини тушуниши менга жуда ёқди.
Гокереш нафақат урган голи, балки жамоа билан яхши ҳамкорлик қилгани учун ҳам ажойиб ўйнади. Биз уни турли вазиятларда тўп билан таъминладик ва у доимо рақиб учун хавф туғдирди.
Мадуаке ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Бироқ кийиниш хонасига кирганида, у ўзидан мамнун эмасди. Чунки тўпни дарвозага киритишимиз ва ҳужумларни гол билан якунлашимиз мумкин бўлган жуда кўп вазиятлар юзага келди.
Биз айнан кучли саккизликка киришни истаймиз. Якшанба куни «Манчестер Сити»га қарши ўз майдонимизда муҳим баҳс кутиб турибди. Шу сабабли яхшилаб тикланишимиз керак. Бунинг учун тўрт кун вақтимиз бор. Ҳозирги ўйин суръатимизни сақлаб қолишимиз лозим, шунда ғалаба ҳам келади», — дея Артетанинг сўзларини BBC келтирди.