«Айнтрахт» ва Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Юнес Эбнуталиб «Бавария»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport Bild хабар бермоқда.
Манбага кўра, аввалроқ «Бавария» кузатув кенгаши қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни харид қилмасликка қарор қилган. Бироқ Ҳарри Кейннинг жиддий жароҳати клубни режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилган.
Айни пайтда «Бавария» раҳбарияти 23 ёшли Эбнуталибни жамоага таклиф қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Ҳозирча бу борада аниқ қадамлар ташланмаган. Клуб ҳужумчининг ривожланишини кузатмоқда. Унинг трансфер қиймати тахминан 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, Эбнуталибга Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ҳужумчи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 12 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.